
Nazar Business and Technology, LLC – NBT компанияси Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида, Қашқадарё вилояти Китоб туманида, “Боғдорчиликни жадаллаштириш ва ҳосилдорликни ошириш” бўйича, боғдорчилик ташаббусларини кенгайтириш ва уларни амалга ошириш механизмларини баҳолаш, шунингдек, товарлар қиймат занжирини бирлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, пилот лойиҳани ишга туширди. Лойиҳа 2023-2027 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади кичик боғдорчилик ишлаб чиқарувчилари ва таъминот занжирининг тегишли операторларининг турмуш даражасини яхшилашга эришишдир.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида NBT мутахассислари ОТБ миссиясида иштирок этишди. Миссия давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Жамоа лойиҳа майдонига ҳам ташриф буюрди ва барча манфаатдор томонлар билан учрашувлар ўтказди.