Nazar Business and Technology, LLC – NBT ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси экологик қонунчилигига риоя қилиш ва Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, лойиҳа ҳудудида ўсадиган дарахтлар инвентаризацияси ўтказилди. Лойиҳага кўра бу ерда 400 Мвт қувватга эга замонавий қуёш фотоэлектростанциясини қуриш режалаштирилган.
ФЭС қуриш лойиҳасини амалга ошириш Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига хусусан, № ПҚ-91, № ПҚ-57, №ЎРҚ-539 қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Лойиҳа йиллик 913,181 минг тонна иссиқхона газлари эквиваленти (CО2) ни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.