
Nazar Business and Technology, LLC – NBT компанияси Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг 32-чи йиллик йиғилиши ва бизнес-форумида фаол иштирок этишда давом этмоқда. Форумнинг якуний, учинчи кунида иштирокчилар Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш ва инфратузилмага инвестициялар киритиш мавзуларини муҳокама қиладилар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда ва биохилма-хилликни молиялаштириш мавзусига катта аҳамият берилмоқда.
Сессияларда барча манфаатдор томонлар, шу жумладан давлат идоралари ва хусусий бизнес, миллий банклар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, биологик хилма-хилликни сақлаш ва тиклаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш тадбирларини муҳокама қилмоқдалар.
Учрашувлар жаҳон иқтисодиёти барқарорлигининг амалий стратегияларини муҳокама қилиш ва ЕТТБ лойиҳалари натижаларини, ўтган йиллардаги ўзгаришлар ва ютуқларни сарҳисоб қилиш имкониятини беради.
NBT компанияси Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкига ва ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этишга жалб қилинган барча давлат идораларига самимий миннатдорлик билдиради. НБТ компанияси кўплаб тармоқ сессиялари давомида Ўзбекистон Республикаси табиий ресурслар вазирлиги вакиллари, ЕТТБ, OИИБ ва ОТБ раҳбарияти вакиллари билан потенциал ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.