
“Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойихсини амалга ошириш доирасида бир қатор каналларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ишлари ниҳоясига етмоқда. Шу муносабат билан NAZAR BUSINESS AND TECHNOLOGY МЧЖнинг бир гуруҳ мутахассислари лойиҳа ҳудудига ташриф буюриб, техник топшириққа мувофиқ 3 та туман (Элликқалъа, Турткул ва Беруний) да лойиҳани кузатдилар ва баҳоладилар.
Ўрганиш давомида бизнинг мутахассисларимиз Беруний, Турткул ва Элликкала туман ирригация бўлимлари, Пахтаара-Наиман ирригация тизими бошқармаси ва лойиҳа ҳудудидаги Беруний насос станцияси мутахассислари билан биргаликда лойиҳанинг таъсири ва SCADA тизимини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар. Сув хўжалиги ташкилотлари лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ижобий фикр билдирди.