
Nazar Business and Technology, LLC – NBT жамоаси “Жанубий Қорақалпоғистонда Сув Ресурсларини Бошқаришни Такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Жаҳон банки миссиясида иштирок этди.
Ташриф давомида, Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, фермер хўжаликлари, ХСТ вакиллари ва лойиҳа ҳудудидаги маҳаллий аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди. Лойиҳанинг асосий нуқталарига, жумладан Пахтаарн, Тошлама, Элликқалъа ва Бўстан каналларига ҳам ташриф буюрилди.
Иккинчи кун дастурига кўра, сув хўжалиги вазирлиги, Жаҳон банки мутахассислари ва барча манфаатдор томонлар лойиҳани амалга ошириш ҳолати билан танишдилар. НБТ компанияси раҳбари (лойиҳани мониторинг қилиш ва баҳолаш) Madina Khalmirzaeva, МMТС раҳбарлари билан биргаликда (лойиҳанинг техник назорати) тақдимотлар ўтказдилар ва ЖҚСРБТ лойиҳасининг ҳозирги ҳолатини кўрсатиб ўтдилар.