
Nazar Business and Technology, LLC – NBT консалтинг компаниясининг экспертлар гуруҳи жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, “ижтимоий-иқтисодий сўровнома” нинг якуний босқичи бўйича тренинг ўтказдилар.
Тадқиқот доирасида Қорақалпоғистоннинг тўртта туманида 800 та респондент ўртасида сўровнома ўтказиш режалаштирилган. Уларнинг 50% фермер хўжаликлари, қолганлари эса хусусий уй хўжаликларидир. Таъкидлаш керакки, шу кунгача Беруний, Турткул ва Элликқала туманларида лойиҳа амалга оширилди ва тўртинчи туман Кегейли тадқиқот натижаларини қиёсий таҳлил қилиш учун танлаб олинди. Сафар давомида манфаатдор томонлар вакиллари, яъни Кластер раҳбарлари, туман ирригация тизимлари бошқармаси мутахассислари ва фермер хўжаликлари билан учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда жаҳон банкининг “Жанубий Қорақалпоғистон сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш лойиҳаси” бўйича якуний ҳисоботни тайёрлаш учун, ҳосил, суғориш тизими ва тўртта тумандаги фермерларнинг фаолияти тўғрисида маълумотлар олинди.