
Nazar Business and Technology, LLC – NBT компанияси 2023 йилнинг 30 май куни USAIDнинг “ Минтақавий сув ресурслари ва атроф – муҳит” лойиҳаси кўмагида , “Сув хўжалиги объектларини атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида, учрашув ўтказди.
Йиғилишда келаси тадбирлар ва ишлаб чиқилаётган методология масалалари муҳокама қилинди. Ушбу методологиянинг якуний кўринишини такомиллаштириш бўйича фикр ва тавсиялар ҳам олинди.