
Nazar Business and Technology, LLC – NBT компанияси USAIDнинг Минтақавий сув ресурслари ва атроф-муҳит лойиҳаси кўмагида “Сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш” грант дастури доирасида 2023 йил 24-май куни дастлабки семинарни ташкиллаштирди.
Ушбу семинарнинг асосий мақсади сув ресурсларини бошқариш (ирригация) иншоотларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) миллий процедурасининг тўлиқлигини таъминлаш учун сув хўжалигига хос бўлган барча асосий таъсирларни аниқлашдан иборат.
Ушбу семинарда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, ишлаб чиқилган методологиянинг қисқача мазмуни ҳақида маълумот берилди ва ундан сўнг тақдим этилган методология бўйича мунозаралар ўтказилди. Муҳокамалар давомида олинган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва изоҳлар туфайли сув хўжалиги объектларининг таъсирини баҳолаш методологиясининг дастлабки нусхаси ишлаб чиқилади ва кейинги семинарда тақдим этилади.