
Бугун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошчилигида ўқув-семинарнинг якуний, бешинчи куни бўлиб ўтди.
Тадбир натижалари сарҳисоб қилинди: иштирокчилар ўқув-семинар давомида тайёрланган саволлар асосида синовдан ўтказилди.
Тадбирнинг якуний қисмида вазирнинг биринчи ўринбосари Кудратов Обиджон Нематович ва Экология вазирлиги вакиллари тантанали равишда Nazar Business and Technology, LLC – NBT бошқарувчи директори Madina Khalmirzaeva ўқув-семинар давомида қимматли билим ва ташкилий ёрдам бергани учун миннатдорчилик гувоҳномасини топширдилар.
NBT компанияси Экология вазирлиги вакилларига таклиф ва ушбу мавзу бўйича билим алмашиш имконияти учун миннатдорчилик билдиради, шунингдек, экология соҳасида ишлайдиган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бундай тадбирларни ўтказишда ёрдамни давом эттиришга тайёрлигини билдиради.