
Nazar Business and Technology, LLC – NBT мутахассислари “Masdar” компаниясининг “Nur-Bukhara Solar PV Project” ШЭСни қуриш лойиҳаси бўйича экологик ва ижтимоий масалаларда аудит ва мониторинг ўтказдилар.
Аудитнинг мақсади, тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш, шунингдек, дала ишларини олиб бориш орқали лойиҳа ҳудудини ҳар томонлама ўрганишдир. Шу билан бир қаторда ландшафт, экологик шароитлар, биологик хилма-хиллик ва ижтимоий жиҳатлар ҳам баҳоланди. Маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди, маҳаллий аҳоли ва чўпонлар ўртасида лойиҳа бўйича сўровномалар ўтказилди. Маҳаллий ҳокимият органлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Амалга оширилган тадбирлар натижалари ва олинган маълумотлар асосида NBT мутахассислари экологик ва ижтимоий масалалар доирасида лойиҳани такомиллаштириш бўйича ўз кузатувлари ва тавсияларини тақдим этадилар.