
Бугун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган “Экологик назорат, Экспертиза ва дизайн соҳаларида фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини ошириш” мавзусидаги беш кунлик ўқув-семинарнинг биринчи куни бўлиб ўтди.
Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутасаддилари, жамоат бирлашмалари вакиллари ва хусусий сектор мутахассислари иштирок этдилар.
Тадбирнинг мақсади экология соҳасидаги ходимларни илғор халқаро билимлар тўғрисида хабардор қилиш ва мутахассислардан тажриба ўрганиш орқали уларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишдан иборат.
Nazar Business and Technology, LLC – NBT компанияси бошқарув директори Мадина Холмирзаева (Madina Khalmirzaeva) “Экологик ва ижтимоий таъсирни баҳолаш” мавзусида маъруза қилди, шунингдек, Жаҳон банки (ЖБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва халқаро молия ташкилотларининг талаб ва тавсиялари ҳақида гапирди.
Бугунги учрашувда шунингдек шаҳарсозлик ва бошқарувда яшил ўсиш кўрсаткичлари, халқаро стандартлар, меъёр ва талабларни ҳисобга олиш, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.