uz
qayta qo'ng'iroqqa buyurtma bering

Ўзбекистон ҳукумати “яшил энергия”ни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда углеродсиз электр энергетикасини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири- қуёш энергетикасига катта аҳамият берилмоқда. Энергетика вазирлигининг режасига мувофиқ, Париж келишуви ва Ўзбекистон Республикаси томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш учун, иссиқхона газлари чиқиндиларини 35% гача камайтириш мақсадида, Ўзбекистонда қуёш энергияси 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб 30% ни ташкил қилади, дейилади Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра.
Лойиҳа қарорига мувофиқ Хоразм вилоятида қуввати 100 Мвт бўлган қуёш фотоэлектр стансиясини қуриш ишларини бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа Франциянинг «Voltalia SA» компанияси томонидан амалга оширилади.
2023 йил 7 июнь куни НБТ жамоаси халқаро ҳамкор ва Француз компанияси «Voltalia SA» билан биргаликда, лойиҳани амалга ошириш учун Хоразм вилояти, Тупроқала туманида жамоатчилик эшитувларини ўтказди. Саримой қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 11-ўрта таълим мактаби залида Саримой ва Нукус қишлоқларининг маҳаллий аҳолисини, ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун бошқа манфаатдор томонларни таклиф қилинган ҳолда жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.
Шунингдек, лойиҳа ҳудудига ташриф буюрилиб, инвесторлар ва давлат ташкилотларининг турли идоралари мутахассислари томонидан жамоатчилик эшитувлари ўтказилди. Тадбир давомида ушбу фото электр стансиясини қуриш ва ундан фойдаланиш вақтида кутилаётган экологик ва ижтимоий тадбирлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, аҳолини қизиқтирган барча масалалар муҳокама қилинди ва лойиҳанинг келажакдаги режалари атрофлича келишиб олинди.

zf_krest_img

    Shaklni to'ldiring va siz bilan bog'lanasiz


    Roʻyxatdan tanlang

    Iqlimning o'zgarishi
    Atrof-muhitni muhofaza qilish, mehnatni muhofaza qilish va sanoat xavfsizligi
    IT Texnologiyalar
    Ta'lim
    IIjtimoiy rivojlanish, ko'chirish va gender masalalari
    Suv va qishloq xo'jaligini boshqarish