
Nazar Business and Technology, LLC – NBT жамоаси Осиё тараққиёт банкининг “Наманган КТС” лойиҳаси доирасида Наманган вилоятида канализация тозалаш иншоотларида биринчи 5 та “Sentry™” био-электрокимёвий датчикларни ўрнатишни амалга оширди. Ушбу реал вақт режимидаги сенсорлар оқава сувларда микробларнинг био фаоллигини ва сув сифатини бевосита кузатишни таъминлайди.
Келажакда жамоамиз 5 та қўшимча сенсорларни ўрнатишни ва мониторинг фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда.