
Nazar Business and Technology, LLC – NBT жамоаси мутахассислари ОТБнинг Қишлоқ йўллари соҳасини барқарор ривожлантириш лойиҳаси доирасида Сирдарё ва Жиззах вилоятларига қатор саёҳатларни амалга оширди.
Мутахассислар ушбу ҳудудлардаги ички қишлоқ йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектларини ўрганишди. Жойларда ижтимоий муҳитга таъсир, кўчириш, ер ажратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик билан боғлиқ масалалар аниқланди ва ўрганилди.
NBT жамоаси, шунингдек, узунлиги 150 км дан ортиқ бўлган лойиҳа ҳудудида бирламчи экологик тадқиқотлар ўтказди.